Форум иштирокчилари Фарғона, Андижон, Наманган халқаро аэропортларининг СIP зали ва тегишли чегара постларида, Қўқон ва Марғилон темир йўл вокзалларида форум ташкилотчилари томонидан кутиб олинади. Фестиваль иштирокчилари Риштон туманда меҳмонхоналарига жойлаштирилади. Овқатланиш Риштон туманда кафе ва ресторанларида ташкил қилинади.
Меҳмонлар борадиган жойларда жамоатчилик тартибини сақлаш, хизмат кўрсатадиган транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан таъминланади. Риштон туманида зарур ҳолларда Форумнинг хорижий ва маҳаллий иштирокчиларига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун меҳмонлар жойлашган меҳмонхоналарда навбатчилик ташкил қилинади.
Халқаро кулоллар форуми оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади. Меҳмонларнинг Форумда бўлиши давомида Халқаро кулоллар форумининг Фарғона ва Риштон туманларида ташкил қилинган Штаби томонидан бириктирилган масъуллар доимий ҳамроҳлик қиладилар.
БИРИНЧИ КУН
21 сентябрь – пайшанба
Форумга ташриф буюрган хорижий ва вилоятдан келган хунармандларни Риштон тумандаги “Ҳалқаро кулоллар маркази” ва туман марказидаги истироҳат боғидаги ўзларига ажратилган жойларга жойлаштириш.
Хорижий делегатция рахбарлари ва илмий конфренция қатнашчилари бўлган фахрий иштирокчиларнинг Риштон тумани ва Қўқон шаҳаридаги диққатга сазовор жойларига алоҳида дастур асосида ташрифлар ташкил қилинади.
19.00-21.00 | – | Ҳалқаро фестивалнинг тантанали очилиш маросими |
21.00-22.00 | – | кечки овқат |
ИККИНЧИ КУН
22 сентябрь – жума
08.00-09.00 | – | нонушта |
09.00-19.00 | – | Ҳалқ сайллари, хориждан хамда республикамизнинг турли худудларидан келадиган хунармандлар кўргазмаси, маҳорат дарслари, қўғирчоқбозлик хамда дорбозлар чиқишлари, ош танловлари (“Ҳалқаро кулоллар маркази” ва туман марказидаги истироҳат боғи) |
09.00-10.30 | – | Риштоннинг анъанавий кулолчилигига бағишланган кўргазмаси очилиш маросими (“Ҳалқаро кулоллар маркази” музей биносида) |
10.30-12.30 | – | «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференцияси (“Чинор” мехмонхонасида) |
12.30-13.30 | – | тушлик |
14.00-17.00 | «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференцияси (“Чинор” мехмонхонасида) | |
16.00-19.00 | – | Дам олиш |
19.00-21.00 | – | Эстрада хонандалари ва фолклёр жамоалари иштирокида концерт-( туман марказидаги истироҳат боғи) |
21.30-22.30 | – | кечки овқат (тасдиқланган жадвал асосида) |
УЧИНЧИ КУН
23 сентябрь – шанба
08.00-09.00 | – | нонушта |
10.00-19.00 | – | Ҳалқ сайллари, хориждан хамда республикамизнинг турли худудларидан келадиган хунармандлар кўргазмаси, қўғирчоқбозлик хамда дорбозлар чиқишлари, ош танловлари (“Ҳалқаро кулоллар маркази” ва туман марказидаги истироҳат боғи) |
10.00-12.00 | «Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси» ва «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол» кўрик-танлови. (“Ҳалқаро кулоллар маркази”) | |
12.00-13.00 | – | тушлик |
14.00-16.00 | – | «Энг яхши кулол» «Энг ёш маҳоратли кулол» ва «Энг моҳир аёл кулол» кўрик-танлови. (“Ҳалқаро кулоллар маркази”) |
16.00-18.00 | – | «Кошинпазлик- ютуқ ва муаммолар ҳамда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқилиши ва экспорти соҳасидаги муваффақиятлар ва тўсиқлар» давра суҳбати. (“Чинор” мехмонхонаси) |
19.00-21.00 | Эстрада хонандалари ва фолклёр жамоалари иштирокида концерт-( туман марказидаги истироҳат боғи) | |
21.30-22.30 | – | кечки овқат ( жадвал асосида) |
ТЎРТИНЧИ КУН
24 сентябрь – якшанба
07.00-09.00 | – | нонушта |
10.00-13.00
|
–
|
Форум иштирокчиларини Қўқон шаҳридаги “Ўрда” майдонига II-Халқаро ҳунармандлар фестивалига ва Қўқон шаҳаридаги диққатга сазовор жойларига алоҳида дастур асосида ташриф. |
13.00-15.00 | – | тушлик |
15.00-16.30 | – | бўш вақт |
16.30-17.30 | – | II-Халқаро ҳунармандлар фестивалининг ёпилиш маросими ўтказиладиган “Ўрда” майдонида белгиланган ўринларга Форум қатнашчиларини жойлаштириш. |
19.00-21.00 | – | “Ўрда” майдонида Халқаро ҳунармандлар фестивали доирасида Форум ғолибларини тақдирлаш ва тантанали ёпилиш маросими |
21.00-22.00 | – | кечки овқат |
БЕШИНЧИ КУН
25 сентябрь – душанба
06.00-07.00 | – | нонушта |
07.00-08.00 | – | Қўқон темир йўл вокзалига йўл олиш |
09.00-09.30 | – | Меҳмонларни Қўқон темир йўл вокзалида кузатиш |